Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду яна бир чиройли рақам эгасига айланди

Роналду яна бир чиройли рақам эгасига айланди

Фото: «Спорт-Экспресс»

Кеча «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду клублардаги фаолияти давомидаги 700-голини киритди.

У «МЮ» сафида барча турнирларда урган голлар сони 144 тага етди.

«Реал Мадрид» Роналду учун тўп сурган клублари орасида энг сермаҳсули — бу жамоа либосида 450 та гол урган. Шунингдек, унинг ҳисобида «Ювентус»даги 101 та гол ва «Спортинг»даги 5 та гол бор.

7 — Роналдунинг севимли рақами, жамоалар, либослар ўзгараверади, бироқ у ўзгармайди. 700-гол — етти марта юзлик довондан ошилди. Балки 37 ёшли португал юлдузининг навбатдаги довони учта 7 бўлар, кузатамиз, кутамиз.

Кечаги ўйинга қайтадиган бўлсак, Англия премьер-лигасида «Эвертон»га қарши ўйиннинг 44-дақиқасида Роналду урган гол якунда манчестерликлар учун жуда қимматли очколарни келтирди. 2:1 ҳисобидаги ғалаба «МЮ»ни 15 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга олиб чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг