Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду Теҳронга борадими?

Роналду Теҳронга борадими?

Фото: Reuters

Саудиянинг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг Теҳронда «Истиқлол»га қарши ўтказиладиган ўйинини нейтрал майдонга кўчиришни сўради. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Жамоа португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг ҳаёти ва хавфсизлигидан хавотирда. Бунга асослар бор. Масалан, 2023 йил сентябрида «Ан-Наср» Теҳронда «Персеполис»га қарши ўйин ўтказганида маҳаллий фанатлар Роналду яшаётган меҳмонхонага киришга уринишган.

Осиё футбол конфедерацияси «Ан-Наср»га рад жавобини берди. Ўйин режалаштирилганидек, 3 март куни «Озодий» стадионида ўтказилади. Роналду бу ўйинга бориш-бормаслиги номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг