Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду бир ой ичида иккинчи марта Гиннес китобига кирди

Роналду бир ой ичида иккинчи марта Гиннес китобига кирди

Бу сафар машҳур футболчи 2023 йилда энг кўп маош олувчи спортчи сифатида қайд этилди. У ҳозирда Саудия Арабистонида тўп сурмоқда.

Криштиану Роналдунинг даромади унга 2023 йилнинг энг кўп маош олувчи спортчиси сифатида тарихга киришига имкон берди.

2022 йилнинг 1 майидан 2023 йилнинг 1 майигача бўлган даврда португалияликка тўланган пулнинг умумий миқдори (иш ҳақи, пул мукофотлари, бонуслар, ҳомийлардан олинган даромадлар ҳамда тижорат лойиҳаларида иштирок этиш ва бошқа маблағлар) солиқлардан ташқари 136 миллион долларни ташкил этди.

Бу сумма рекорд ҳисобланган ва Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Аввалроқ 38 ёшли Криштиану Роналду терма жамоа сафида 200 та расмий ўйин ўтказган тарихдаги биринчи футболчига айланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг