Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Роналду барибир Европага қайтиб кетади» — «Aл-Наср» мураббийи

«Роналду барибир Европага қайтиб кетади» — «Aл-Наср» мураббийи

Фото: Instagram

Саудия Арабистонининг «Aл-Наср» клуби бош мураббийи Руди Гарсия жамоанинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду тез орада Европага қайтишини айтди.

«Роналду — таркибимизни сифат жиҳатдан кучайтирмоқда, у рақиблар ҳимоячиларига етарлича муаммо туғдиради.

Бу дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. У фаолиятини «Aл-Наср»да якунлайди деб ўйламайман. Роналду барибир Европага қайтади», — дея Гарсиядан иқтибос келтиради Talk Sport.

2 январ куни Роналду «Aл-Наср» ўйинчисига айланди, у билан шартнома бўйича йилига 200 миллион евро олади. Португалиялик ва унинг оиласи учун қўшимча бонуслар ҳам хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, клуб сафида бир нечта ўйин ўтказган Роналду ҳали етарли даража ўзини кўрсата олганича йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг