Роналду «Ан-Наср» билан шартномасини узайтирди

Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси билан шартномаси муддатини узайтиради.
A Bola нашри ёзишича, янги келишув 2026 йил июнига қадар давом этади. Роналдунинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2025 йил июнигача тузилган.
5 феврал куни 40 ёшини қаршилайдиган Роналду 2023 йилдан буён «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсумда жамоа сафида 20 ўйин ўтказиб, 17 гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter