«Рома» Шомуродовнинг сохта аккаунти бўйича баёнот берди
Италиянинг «Рома» жамоаси ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг Твиттердаги пости аслида футболчига тегишли эмаслигини айтиб чиқди.
Шомуродов номидан ёзилган твитда Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» футболчисининг бир жинслиларга оид баҳсли баёноти қораланган эди.
«Рома» клубининг баёнотида Элдор Шомуродовга тегишлилиги айтилган аккаунт сохта экани билдирилган.
«Жамоа Элдор Шомуродовнинг Твиттерда аккаунти йўқлиги ва бўлмаганини эълон қилади. Ушбу твит сохта аккаунтдан ёзилган. У ҳеч қанақасига футболчининг қарашини билдирмайди», дейилади баёнотда.
Айни пайтда ушбу аккаунт Твиттер томонидан блокланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter