Регбини ривожлантириш бўйича президент қарори имзоланди
Ўзбекистондаги ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимларини очилади. Бу ҳақда президент 29 октябрда қарорни имзолади.
Қарорга кўра, болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинаётган регби бўйича мураббийлар номзодлари Ўзбекистон регби федерацияси билан мажбурий келишиш орқали кўриб чиқилади.
Регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг тўрт босқичли тизимини жорий этилади. Унга кўра:
- биринчи босқичда – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);
- иккинчи босқичда – спорт клублари, секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);
- учинчи босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);
- тўртинчи босқичда – ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок).
2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган, регби бўйича спорт объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомлари учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ҳамда божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади.
2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter