Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» яна бир футболчисини «Манчестер Юнайтед»га сотмоқчи

«Реал» яна бир футболчисини «Манчестер Юнайтед»га сотмоқчи

Фото: CaughtOffside

Яримҳимоячи Марко Асенсио «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Ушбу ташаббус Мадрид жамоасидан чиқди.

Марко Асенсио.
Фото: Blaze Trends

Асенсио «Реал»да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Футболчининг шартномаси муддати янаги ёзда тугайди, бироқ «қироллик клуби» буни кутиб, ўз тарбияланувчисини текинга қўйиб юбормоқчи эмас. «Реал» 26 ёшли футболчисини 30 млн еврога сотишдан умидвор, деб ёзди The Telegraph.

«Реал»дан «қария» Каземирони жуда қимматга сотиб олган «Манчестер Юнайтед» ҳозир «Аякс» футболчиси Антони учун курашмоқда. Арзонмас. Агар ўхшамаса, Марко Асенсиони олишар, балки...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг