«Реал Мадрид» муддатидан аввал Испания чемпионлигини қўлга киритди
Зайниддин Зидан бошчилигидаги «Реал Мадрид» жамоаси Ла Лига тугашига бир тур қолганида чемпионликни қўлга киритди. Клуб 34-марта Испания чемпионига айланди.
Карим Бенземанинг дубли «Вильярреал» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Француз ҳужумчиси 29-дақиқадаги ҳужум ва 77-дақиқада Серхио Рамос ишлаган пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аввалига ҳакам мадридликлар сардори дарвозага тепмасдан Бенземага ошириб берган узатмадан урилган голни ҳисобга олмади. Пенальтини бу сафар ўзи тепган Карим ҳисобни оширди.
Ўйин охирларида фаоллашган меҳмонлар ўртадаги фарқни қисқартиришди, ҳатто ҳисобни тенглаштиришлари ҳам мумкин эди. Бунга эса Тибо Куртуа йўл қўймади. Орада Асенсио урган учинчи гол ҳам бекор қилинди — унгача тўп Бенземанинг қўлига теккан эди.
Реал Мадрид — Вильярреал — 2:1
Голлар: Бензема (29; 77 — пенальти) — Иборра (83).
«Реал» сўнгги 38-турда (19 июль) Ла Лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Леганес» меҳмони бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter