Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» Испания Суперкубогини қўлга киритди

«Реал» Испания Суперкубогини қўлга киритди

Испания Суперкубогининг финалида азалий рақиблар — «Реал» ва «Барселона» баҳс олиб боришди.

Эл-Класикода Мадрид клуби тезкор голлар уриб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. Винисиусни бу кеча тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ бразилиялик футболчи хет-трик қайд этди. Унинг голларига Левандовски бир бор жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимда эса Родриго баҳсга нуқта қўйди. 71-дақиқада Араухо четлатилгач, каталонияликлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлишди.

Испания Суперкубоги. Финал

Реал Мадрид – Барселона 4:1

Голлар: 1:0 – 7 Винисиус Жуниор, 2:0 – 10 Винисиус Жуниор, 2:1 – 33 Левандовски, 3:1 – 39, пенальти Винисиус Жуниор, 4:1 – 64 Родриго.

Реал Мадрид – Лунин, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 81), Вальверде, Тчуамени, Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Камавинга, 82), Родриго (Браим Диас, 77).

Барселона – Пенья, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Серджи Роберто (Лопес, 61), Гюндоган, де Йонг, Педри (Ямаль, 61), Ферран Торрес (Жоау Феликс, 61), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Араухо (37), Серджи Роберто (40), Беллингҳем (43), Рюдигер (62).

Четлатиш: Араухо (71).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг