Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» «Эль-Класико»да устун келди

«Реал» «Эль-Класико»да устун келди

«Эль-Класико»да Каталония ва Мадрид клублари «Камп Ноу»да баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Вальверде меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Барселоналиклар дарҳол жавоб қайтарди: Фати ҳисобни тенглаштирди ва у «Эль-Класико» тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди. 

Иккинчи бўлимда ҳакам майдон эгалари дарвозаси томон пеналти белглади. Рамос ашаддий рақибига навбатдаги голини урди.

Учрашувнинг охирларида ҳужумга берилиб кетган каталонияликларни қарши ҳужумда Модрич жазолади.

Барселона – Реал Мадрид 1:3
Голлар: 0:1 – 5 Вальверде, 1:1 – 8 Фати, 1:2 – 63, пенальти Рамос, 1:3 – 90 Модрич.

Барселона – Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба, Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 82), Коутиньо, Педри (Тринкау, 82), Месси.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (19), Лангле (29), Начо (37), Альба (62).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг