Равшан Эрматов ва Элбек Шукуров спорт вазирига ўринбосар этиб тайинланди
Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори билан Эрматов Равшан Сайфиддинович жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич эса жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани эълон қилинган.
Равшан Эрматов шу вақтга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаган бўлса, Элбек Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб фаолият юритаётган эди.
Бироз аввал Равшан Эрматов янги лавозимга ўтиши хусусида хабар тарқалгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter