Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Неймар «Aл-Ҳилол»га ўтди

Расман: Неймар «Aл-Ҳилол»га ўтди

Бразилиялик ҳужумчи Неймар «ПСЖ»дан «Aл-Ҳилол»га ўтди. Бу ҳақда Саудия клуби матбуот хизмати ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

31 ёшли ҳужумчининг икки йиллик шартномаси кўра маоши 300 дан 400 миллион еврогача бўлишини хабар қилган.

Неймар «Aл-Ҳилол»нинг ҳар бир ғалабаси учун 80 000 евро олади, Саудия Aрабистонини тарғиб қилган ҳар бир ижтимоий тармоқдаги пости учун футболчига 500 000 евро тўланади.

Неймар ўтган мавсумда 20та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 11та голга ассистентлик қилган. Шунингдек, «ПСЖ» сафида Франция чемпионига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг