Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! Бокс бўйича лицензион мусобақага янги мезбон эълон қилинди

Расман! Бокс бўйича лицензион мусобақага янги мезбон эълон қилинди

3-14 февраль кунлари бокс бўйича Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган лицензион мусобақа хавфли коронавирус сабаб бекор қилинганди.

Бугун Халқаро олимпия қўмитаси мазкур мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳар номини маълум қилди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерациясига юборилган хатда маълум қилинишича, Осиё ва Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг