Рамзан Қодировдан бриллиант бутса олган футболчи
Москванинг «Родина» жамоаси футболчиси Маурисио Грознийнинг «Аҳмат» клуби шарафини ҳимоя қилиб юрган пайтида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга бриллиант бутса совға қилган. Бразилиялик футболчи бугун, 4 октябр куни «Матч ТВ» телеканалига берган интервьюсида буни эслади.
«Бир куни Қодиров мени ўз қароргоҳига кечки овқатга таклиф қилди. У ерда катта қутини менга топширди. Қутини очиб, қотиб қолдим. Ичида ҳақиқий бриллиантлар қадалган бутсалар турарди», — деди Маурисио.
Футболчи бриллиант бутсани уйидаги сейфида сақлашини айтди.
«Бу бутсанинг нархи қанча, тўғриси, билмайман. Дунёда ҳамма нарсанинг нархи бор, бироқ оқибатни сотиб ололмайсан. Сени фақат футболчилигинг учун эмас, инсонлигинг учун ҳам қадрлашлари — энг қиммати», — деди Маурисио.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter