Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асал ойини қамоқда ўтказган футболчи озодликка чиқди

Асал ойини қамоқда ўтказган футболчи озодликка чиқди

Фото: «Euronews»

Охирги уч ойни Таиланд қамоқхонасида ўтказган қочоқ футболчи Ҳаким ал-Араиби Австралияга қайтди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Баҳрайнга депортация қилиниши кутилаётган спортчи озодликка чиққанидан сўнг тўппа-тўғри Австралияга йўл олди. Чунки бу ерда уни рафиқаси кутмоқда, ватани Баҳрайнга қайтадиган бўлса нақ ўн йилни қамоқда ўтказишига тўғри келади.

Ҳаким ал-Араиби Баҳрайндаги норозилик намойишида қатнашганидан сўнг 2014 йили Австралияга қочиб келган. Бу ерда ҳаваскорлик жамоаларида тўп сурди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида 25 ёшли Ал-Араиби Таиландга рафиқаси билан бирга асал ойини ўтказиш учун боради. Уни Бангкок аэропортининг ўзидаёқ ушлашди. Ал-Араибига ўн йил қамоқ жазосини тайинлаган Баҳрайн унинг зудлик билан экстрадиция қилинишини талаб қилаётганди.

Бироқ кенг спорт жамоатчилиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Австралия ҳукумати Ал-Араибини қўллаб чиқди. Бундай кучли босимга дуч келган Таиланд ва Баҳрайн жанжални «шиширмаслик»ка қарор қилишди ва Ал-Араибини ўз ҳолига қўйишди.

Ҳаким ал-Араиби энди Австралия фуқаросига айланиши мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг