Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек ва қозоқ боксчилари қитъа гегемонлиги учун курашади

Ўзбек ва қозоқ боксчилари қитъа гегемонлиги учун курашади

Бугун БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида эркаклар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади.

Хабар берилганидек, 10 вазн тоифасидан 7 та финал ҳамюртларимиз иштирокида кечади. Улардан 4 тасида эса ўзбек ва қозоқ боксчиларининг тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Шубҳасиз, улар орасида Баҳодир Жалолов ва Камшибек Конкабаев беллашуви марказий жанг сифатида эътироф этилади.

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Даниял Сабит (Қозоғистон)

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Амит (Ҳиндистон)

-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Харку Энх-Амар (Мўғулистон)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аблайхан Жусупов (Қозоғистон)

-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Мейсам Гешлаги (Эрон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг