Қирғизистон президенти Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
Қирғизистон президенти қирғиз боксчиси Мунарбек Сейитбек уулуга секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга «Трекер» совға қилди.
«Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди. Спорт тинчлик элчиси деб аталади. Ўз мисолингиз билан ўзаро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман», — деди Садир Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекстонлик мураббий секундантлик қилган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек олимпиадада кумуш медални қўлга киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter