Порье: «Нурмагомедов билан жангим муддатидан олдин тугайди»
UFCнинг енгил вазнли вақтинча чемпиони Дастин Порье Ҳабиб Нурмагомедов билан бўлғуси жанг қандай ўтишига изоҳ берди. Бу ҳақда «MMA Junkie» хабар берди.
«Жангимиз қанча тез тугашини билмайман, аммо муддатидан олдин охирига етишига ишончим комил. Нокаутми ё таслим бўладими айтолмайман, лекин тезда ғалаба қозонаман. Уни тўхтатишни истайман», — деди Порье.
Эслатиб ўтамиз, UFC чемпионлиги учун Порье ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг Абу-Даби (БАА)да 7 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter