Почеттино АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкин
Аргентиналик таниқли футбол мутахассиси Маурисио Почеттино АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкин, у музокаралар бошлашга рози.
The Athletic ёзишича, 52 ёшли Почеттино Америка кубоги-2024 да муваффақиятсизликка учраган Грегг Берхалтернинг ўрнини эгаллашга яқин.
Агарда томонлар шартнома имзолашса, бу Почеттино учун терма жамоалар миқёсидаги биринчи тажриба бўлади.
Маурисио Почеттино асосан «Тоттенҳэм»даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш. Шунингдек, у бош мураббий сифатида «ПСЖ» (Франция) ва «Челси» (Англия)да ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ (Мексика ва Канада билан бирга) 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонларидан бири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter