«Пахтакор»нинг собиқ мураббийи «Луч-Энергия»га ўтди

«Пахтакор»нинг маслаҳатчи мураббийи энди бош мураббий
Александр Григорян «Луч-Энергия» жамоаси янги бош мураббийи деб эълон қилинди.
Россиялик мураббий 2015 йилнинг июл-август ойларида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида маслаҳатчи мураббий лавозимида фаолият юритган.
Мутахассиснинг сўнгги иш жойи Москванинг «Арарат» клуби эди. Григорян ўзига ёрдамчи қилиб Александр Алферов ва Николай Гришинлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянинг қуйи лигаси ҳисобланган ФНЛда иштирок этувчи Владивостокнинг «Луч-Энергия» жамоасида ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Андрей Акопянц (2011) ҳамда Алексей Поляковлар (2008) фаолият юритишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter