Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор»нинг ўйинларини бошқаришга Наваф Шукрулла ва Алиризо Фағоний чақирилди

«Пахтакор»нинг ўйинларини бошқаришга Наваф Шукрулла ва Алиризо Фағоний чақирилди

Фото: «fifa.com»

PEPSI Суперлига секин-аста ўзининг муҳим палласига кириб бормоқда. Яна 5 та тур учрашувлари ўтказилгач, чемпионлик учун курашадиган ҳамда лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоалар саралаб олинади.

Бундан кейинги ўйинларнинг муҳимлик даражаси жуда юқори эканини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олдиндаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2018 ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.

Унга кўра, 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинини қитъамизнинг етакчи рефериларидан бири Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам беришади. Ушбу ҳакамлар гуруҳи ЖЧ-2018да 2 та ўйинда ишлаганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

19-тур

28 июль, шанба

«Навбаҳор» — «Пахтакор»

Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат, Наваф Шаҳин Ҳалифа (Баҳрайн)

Шунингдек, 20-турнинг марказий ўйини – «Пахтакор» — «Локомотив» учрашувида Жаҳоннинг энг сара реферилари қаторидан ўрин эгаллаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Мазкур бригада Жаҳон чемпионати-2018да 4 та учрашувда фаолият олиб борди.

20-тур

1 август, чоршанба

«Пахтакор» — «Локомотив»

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Мансурий, Ризо Суҳандон (Эрон)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг