Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пауло Дибала: «Коронавирусдан тўлиқ тикланганим йўқ»

Пауло Дибала: «Коронавирусдан тўлиқ тикланганим йўқ»

Фото: «Footboom»

Туриннинг «Ювентус» клуби форварди, коронавирус билан касалланган Пауло Дибала ҳали машғулотларга тўлиқ шай эмас. Бу ҳақда у «Football Italia»га маълум қилди.

Коронавирусга топширган тести мусбат чиққанини Дибала 21 март куни маълум қилганди. Туринликлар матбуот хизмати аргентиналик муваффақиятли даволаниб чиққанини 6 май куни маълум қилди. Ўтган вақт давомида ўйинчи топширган тўртта тест ҳам мусбат чиққанди.

«Коронавирусга чалингандим, ҳозир барчаси ортда қолди. Тўлиқ тикланган бўлмасам ҳам олдингидан яхшиман. Жамоа машғулотларга қайтяпти, мавсум давом эттирилади, тез орада энг яхши кўрган ишимиз билан машғул бўламиз», — таъкидлади футболчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг