Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж-2024: Ёзги Олимпиадани Ўзбекистон ва Испания очиб беради

Париж-2024: Ёзги Олимпиадани Ўзбекистон ва Испания очиб беради

Фото: Olympic.kz

Эртага, 24 июл куни соат 18:00 да (бизнинг вақт) футбол бўйича Ўзбекистон ва Испания олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан Париж олимпиадаси ўйинларига старт берилади. Худди шу пайтда параллел равишда бошқа стадионда Аргентина ва Марокаш майдонга тушади.

Одатда жамоавий ўйинлар Олимпиаданинг очилиш маросимигача бошлаб юборилади. Париждаги ХХХIII Ёзги олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими 26 июл куни бўлиб ўтади.

Халқаро олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги ўйин «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади.

Худди шу куни кейинги соатларда футбол ва регби жамоаларининг қатор ўйинлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг