Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паҳлавон Маҳмуд номидаги давлат стипендияси жорий этилади

Паҳлавон Маҳмуд номидаги давлат стипендияси жорий этилади

Фото: Xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотдан маълум бўлишича, бугунги кунда долзарб бўлмаган 5 та бакалавриат йўналиши тугатилиб, 2 та магистратура мутахассислиги ташкил этилади. Ўқув ва машғулотлар жараёнига федерацияларнинг тажрибали мутахассислари ҳамда хорижий экспертлар жалб қилинади.

Спорт соҳасида фахрий унвон ва тоифа даражасига эга бўлган, нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган абитуриентлар касбий имтиҳонларни топширишдан озод қилинади. Талабаларни рағбатлантириш учун Паҳлавон Маҳмуд номидаги давлат стипендияси жорий этилади. Иқтидорли битирувчиларга спорт бўйича ҳакам ҳамда иккинчи тоифали тренер мақоми берилади.

Таълим ва илм боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун ягона кузатув кенгаши тузиш режалаштирилган. Бу кенгаш спорт муассасаларининг бошқарув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолиятини самарали ташкил қилишга бош-қош бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг