Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр: Хави Барселонага қайтмоқда
Бугунги кунда Қатарнинг «Ас-Садд» клубида фаолият юритувчи «Барселона» афсонаси Хави ўзининг жонажон шаҳрига қайтмоқда. Фақат футболчи сифатида эмас!
Гап шундаки, ярим ҳимоячи шу йилнинг ёзида Осиёдаги ишларини якунлаб, Барселона шаҳрида фаолият юритувчи «Вила Олимпика» футбол мактабида спорт директори лавозимини эгаллайди.
Мактаб матбуот хизмати вакилларининг маълум қилишича, Хави икки йил давомида клуб спорт директори сифатида ишлайди. Раҳбарият у билан аллақачон келишувга эришган. Хави Қатардаги фаолиятини 2018 йилнинг 30 июнида якунлайди ва Барселонага қайтиб, янги жойида иш бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter