Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби эълон қилинди

Осиё чемпионати-U23 2-тури доирасида Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби эълон қилинди.
Бугун соат 20:00 да Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси «Пахтакор» стадионида Қатар термасига қарши майдонга тушади.
Жамоа бош мураббийи Темур Копадзе қўйидаги таркиб билан ўйинни бошлайдиган бўлди:
Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов, 16. Алибек Давронов, 20. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдураф Бўриев.
Захира: 12.Владимир Назаров, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдор Бегимов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Одилбек Абдумажидов, 16. Шаҳзод Тоиров, 17. Диёр Холматов, 19.Русланбек Жиянов, 22.Алишер Одилов.
Стадионга кириш мутлақо бепул. Учрашув UzReportTVда намойиш қилинади.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг дастлабки турида вакилларимиз туркманистонлик тенгдошларини мағлуб этишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter