Ўзбекистонлик спортчи қиз тарихий натижани қайд этди
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида яккалик дастурида баҳс олиб борган Зиёдахон Абдусатторова финалгача етиб бориб, Олимпиада иштирокчисига айланди. Регламентга кўра, яккалик йўналишида ўтаётган ушбу турнирда финалчилар Париж-2024 йўлланмасига эга бўлишади.
Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter