Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик спортчи Осиё ўйинларидан четлатилдими?

Ўзбекистонлик спортчи Осиё ўйинларидан четлатилдими?

Фото: «gubdaily.ru»

Шосседа велопойгалар бўйича уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ольга Забелинская Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун Индонезияга йўл олган эди.

Аввалроқ асли россиялик ушбу спортчининг Ўзбекистон паспортини олгани ва янги терма жамоада ўз фаолиятини давом эттириши ҳақида хабарлар берилган эди.

«РИА Новости»нинг маълум қилишича, Ольга Забелинская Осиё ўйинларининг жамоавий пойгаларидан четлатилган. Ундан қўшимча ҳужжатлар талаб этилган. Энди эса спортчи Осиё ўйинларида умуман иштирок эта оладими-йўқми, шу бўйича қарор чиқишини кутмоқда.

«Вьетнам жамоаси эътироз билдиргани учун мен жамоавий пойгаларда иштирок эта олмадим. Бирор чора кўриш учун вақт қолмаган эди. UCI (Халқаро велоспортчилар уюшмаси)дан ҳужжатлар сўрашди, биз тақдим этдик. Бошқа ҳеч нарса талаб қилишмади. Энди яккалик баҳсларига рухсат беришларини кутмоқдаман», — дея вазиятни изоҳлаган Ольга Забелинская.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг