Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик спортчи Арнольд Шварценеггер совринини қўлга киритди (видео)

Ўзбекистонлик спортчи Арнольд Шварценеггер совринини қўлга киритди (видео)

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Ўзбекистонлик спортчи Михаил Волинкин ҳаваскорлар ўртасида ўтказилаётган «Арнольд классик-2018» мусобақасида мутлоқ чемпионликни қўлга киритди ва терма жамоамизга олтин медални тақдим этди. Михаил ушбу ғалабаси орқали, Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари ичида бодибилдинг бўйича профессионал карта қўлга киритган илк спортчига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси сайти ёзмоқда.

Ушбу мусобақа 1988 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва мусобақанинг асосчиси машҳур спортчи, актёр, Калифорния собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер ҳисобланади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Михаил Волинкиннинг ушбу ғалабаси ёш спортчиларимиз учун ҳақиқий намуна бўла олади. Аҳир болалар уйи тарбияланувчисининг жаҳон чемпионлигига қадар босиб ўтган йўли кўнгли ярим бўлган болажонлар учун ўзига бўлган ишончни ортишида муҳим роль ўйнайди.

Шунингдек, мусобақанинг масреслинг баҳсларида биринчи ўринни қўлга киритган бошқа бир спортчимиз Олеся Гуреевани ҳам муваффақият билан табриклаб қоламиз!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг