Ўзбекистон термаси нега ЖЧга чиқолмаётганига жамоа сардори изоҳ берди
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов «Спорт-экспресс» нашрига берган интервьюсида МТЖ нега жаҳон чемпионатига чиқолмаётганига изоҳ бериб ўтган.
«Ҳозир авлодлар алмашинуви кетяпти. Ёшлар кўп, шунинг учун умумий ўйинда ҳам ортга қадам ташладик. Янги жамоа тузяпмиз, янги мураббий келди. Бу вазифасини уддалайдиган жамоа тузишга уриняпмиз», деган Шомуродов.
Шунингдек, у терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец билан муносабати ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган.
«Баъзида у билан италян тилида гаплашамиз. Ахир у ҳам кўп йиллар Италияда ўйнаган».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter