Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати финалига чиқди
Россия пойтахти Москвада ўтаётган меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг финалига чиқди. Бу ҳақда миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида хабар берилди.
14-17 ёшдаги футболчилар иштирок этаётган мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб, Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишганди. Чорак финалда вакилларимиз Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқишганди.
Бугун ярим финалда ҳамюртларимиз Бурундини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқишди.
16 май куни финалда Ўзбекистон Покистон билан ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter