Ўзбекистон ОТЖ ярим финалда Жанубий Корея билан ўйнайди
Хитойда давом этаётган олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпиячилари Японияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган эди.
Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари ярим финалдаги рақиби маълум бўлди. Жанубий Корея ва Малайзия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2:1 ҳисобида корейсларнинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон термаси финалга чиқиш учун Жанубий Корея қаршилигини синдириши лозим бўлади. Учрашув 23 январь куни Куншан шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter