Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳромжон Ғозиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Баҳромжон Ғозиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Ўзбекистон от спорти тарихида илк бор Ўзбекистон вакили бўлган Баҳромжон Ғозиев Осиё от спорти федерацияси вице-президентига айланди.

Ханчжоу—2022 доирасида ўтказилаётган от спорти мусобақаларидан сўнг Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари умумий ассамблеяси бўлиб ўтди. Бош Ассамблея кун тартибидан Осиё от спорти федерацияси вице-президентларини сайлаш масаласи ўрин олган эди. Бундай юксак лавозимга номзодлар орасида Ўзбекистон вакилидан ташқари Хитой, БАА, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари ҳам бор эди.

Бир неча тур қизғин ўтган овоз бериш жараёнида Баҳромжон Ғозиев БАА, Эрон ва мезбон Хитой вакилларидан кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлди ва Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг