Ўзбекистон ногирон-ампутантлар жамоаси ЖЧни ғалаба билан бошлади
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда 5 карра жаҳон чемпиони – Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Жаҳон чемпионати илк турида ўзбекистонликлар Польшани мағлубиятга учратди.
Польша – Ўзбекистон – 1:3
Голлар: Ластовски 9ʼ, Ҳайдарали Турсунбоев 11ʼ, Қудрат Худойқулов 34ʼ, Азиз Абдураҳмонов 48ʼ.
Польшани мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси “E” гуруҳидан Испания ҳамда Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter