Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабига Қосимов, Арвеладзе ва Бердиев жалб этилди

Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабига Қосимов, Арвеладзе ва Бердиев жалб этилди

Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 ва 27 март кунлари Африканинг иккита терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш билан сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Темур Кападзеда ҳали мураббийлик тажрибаси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан тузилган тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар кенгаши Темур Кападзега Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрлашга ёрдам беради.

ЎФА ахборот хизматининг хабарига кўра, мураббийлар кенгашидан «Бунёдкор» клуби устози Миржалол Қосимов, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ва «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Темур Кападзедан иборат мураббийлар кенгаши бошчилигида Марокашга йўл олишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг