Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раисига янги ўринбосар сайланди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раисига янги ўринбосар сайланди

Кеча, 11 июн куни видеоконференция дастури орқали онлайн тарзда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Тошхўжаев, ассоциация раҳбарияти, аппарат ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий бўлинмалари вакиллари, масъул ходимлар ҳамда мураббийлар иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Тошхўжаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Ассамблеянинг кун тартибига қўйилган асосий масала – Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига раис ўринбосари сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Иштирокчилар ушбу лавозимга тавсия этилган Мўминжонов Шарифжон Фузаилович номзодини бир овоздан маъқуллашди. Шу тариқа Шарифжон Мўминжонов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Йиғилишда сўз олганлар Паралимпия ассоциацияси фаолиятига ижобий баҳо бериб, бундан кейин ҳам белгиланган вазифаларни шундай фаоллик билан бажаришда давом этиш кераклигини таъкидладилар.

Хабарингиз бор, охирги йилларда мамлакатимизда паралимпия спортини яна-да ривожлантириш ва уни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Маълумот учун: Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган Шарифжон Мўминжонов 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Олий маълумотли, Тошкент автомобил йўллари институти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотида турли лавозимларда ишлаган, 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг