Ўзбекистон — КХДР учрашувини Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар берган эдик.
Дастлабки учрашув бугун, 13 октябрь куни соат 19:00да Тошкентдаги «Миллий» стадионида КХДРга қарши бўлиб ўтади.
Ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни «Миллий» стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси ўйин вақтига қадар давом этмоқда.
Бевосита стадиондан кузатиш имконига эга бўлмаганлар учун мазкур баҳс «Спорт» телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади. Учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди.
2019 йилнинг январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги йиғини давомида 16 октябрь куни иккинчи ўртоқлик ўйинини Қатар терма жамоасига қарши ўтказади.
Мауълумот учун, Қатар терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Эквадор термаси билан куч синашди ва 4:3 ҳисобида ғалаб қозонди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter