Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди. «Ўлим гуруҳи» ҳам бор

Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди. «Ўлим гуруҳи» ҳам бор

Фото:

Бугун, 21 март куни футбол бўйича Ўзбекистон кубоги-2024 гуруҳ босқич баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, H гуруҳига Суперлиганинг тўрт жамоаси — «Насаф», «Навбаҳор», «Андижон» ва «Самарқанд Динамо» тушди. Ўз-ўзидан, бу квартет «ўлим гуруҳи»га айланди.

Қизиғи, B гуруҳи тўлиқ Про лига ва Биринчи лига жамоаларидан ташкил топди.

Ўзбекистон кубоги-2024 гуруҳ босқич 1-тур ўйинларига 12 апрелда старт берилади. Биринчи ўйинлар 12–15 апрел, 2-тур 19–22 апрел, 3-тур 26–29 апрелга белгиланган.

«А» гуруҳи

  • Бунёдкор
  • Шўртан
  • Жайхун
  • Саралаш ғолиби

«B» гуруҳи

  • Хоразм
  • Орол
  • Цементчи
  • Саралаш ғолиби

«D» гуруҳи

  • Қизилқум
  • Олимпик Mobi.uz
  • Локомотив
  • Саралаш ғолиби

«E» гуруҳи

  • Сурхон
  • Олимпик
  • Локомотив БФК
  • Саралаш ғолиби

«F» гуруҳи

  • ОКМК
  • Машъал
  • Бухоро
  • Саралаш ғолиби

«G» гуруҳи

  • Нефтчи
  • Дўстлик
  • Металлург
  • Саралаш ғолиби

«H» гуруҳи

  • Андижон
  • Динамо
  • Насаф
  • Навбаҳор

«I» гуруҳи

  • Жиззах
  • Пахтакор
  • Қўқон-1912
  • Сўғдиёна

Ўзбекистон кубоги финалига Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони мезбонлик қиладиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг