Ўзбекистон Ҳиндистонни «янчиб ташлади»
Қатарда кечаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон Ҳиндистон устидан йирик ҳисобга устун келди.
Учрашув тезкор гол билан бошланди. 4-дақиқада Аббосбек Файзуллаев боши билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди. 18-дақиқада эса Игор Сергеев гол урди.
Биринчи бўлим охирида Сайфиев томонидан узатилган тўпни Шерзод Насруллаев дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимда эса дарвозалар ишғол этилмади ва Ўзбекистон 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа Ўзбекистон 4 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон биринчи турда Сурия билан дуранг ўйнаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter