Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон футзалчилари сўнгги дақиқада мағлуб бўлди

Ўзбекистон футзалчилари сўнгги дақиқада мағлуб бўлди

Таиландда ўтказилаётган халқаро турнирда Ўзбекистон футзал терма жамоаси майдон эгаларига қарши учрашувда сўнгги дақиқада гол ўтказиб, гуруҳ ғолиблигини бой берди.

Таиланд – Ўзбекистон – 4:3

Гол: Супҳавут Туэанкланг (11), (26), Жетсада Чудеч (36), Ворасак Срирангпирот (40) – Жетсада Чудеч (4, автогол), Ҳусниддин Нишонов (19), Даврон Чориев (28).

Дуранг натижа ҳам вакилларимизга биринчи ўринни кафолатлар эди. Аммо мағлубият сабаб Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро турнирда А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

Энди футзалчиларимиз 29 июл кунги яримфинал учрашувида B гуруҳи ғолиби Эрон вакилларига қарши баҳс олиб боришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг