Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи бўйича баёнот берди
Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоага мураббий тайинлаш борасида баёнот берди.
Унда айтилишича, ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов айни кунларда хорижлик мутахассислар билан шу масалада музокара олиб бориш мақсадида хориж сафарига йўл олмоқда.
«Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи яқин 48 соат ичида таништирилиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз.
Бу борадаги аниқ маълумот фақат Ўзбекистон футбол федерациясининг интернетдаги расмий сайтида эълон қилинади», — дейилади федерация баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter