Ўзбекистон Францияга қарши оқ-кўк либосда ўйнайди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида Францияга қарши ўйин ўтказади.
Мазкур ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Учрашувда фолият олиб борадиган ҳакамлар номи ҳам маълум. Бош ҳакам — Даҳане Беида (Мавритания). Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Пере Атчога (Габон) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Франция — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 25 ноябрь соат 13:30 да старт олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter