Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аламли мағлубиятга учради. Саидовнинг голи ҳисобга олинмади

Ўзбекистон аламли мағлубиятга учради. Саидовнинг голи ҳисобга олинмади

U17 Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ўсмирлари Франция билан баҳс олиб борди.

Европа жамоаси босим уюштиришга ҳаракат қилди, Ўзбекистон эса қарши ҳужумга таяниб ўйнади.

Вакилларимиз биринчи бўлим охирларида гол уриб кетиши мумкин эди. Яҳё Ўринбоев зарбасини французлар дарвозабони қийинчилик билан қайтариб  қолди.

Иккинчи таймда Ўзбекистон гол урди. Аммо ҳакамлар Саидовнинг голини ўйиндан ташқари ҳолатда урилган деб инобатга олмади.

Иккинчи таймнинг 83-дақиқасида Франция гол уриб кетди. Қолган вақтда футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга уринишди. Айниқса, қўшиб берилган дақиқаларда Саидовнинг зарбаси хавфли чиқди. Бу сафар ҳам рақиблар дарвозабони жамоасини қутқарди.

Франция — Ўзбекистон 1 - 0

И.Боунеб 83ʼ

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг