Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек футболининг таниқли вакили вафот этди

Ўзбек футболининг таниқли вакили вафот этди

Ўтмишдаги таниқли футболчилардан бири, мураббий сифатида кўплаб шогирдлар етиштирган Владимир Штерн 82 ёшида вафот этди.

«Пахтакор»да тўлиқ 10 мавсум ўйнаган футболчилар кўп эмас. Владимир Штерн шунча мавсум клуб шарафини ҳимоя қилганлардан биридир.

Владимир Штерн катта спорт йўлини машҳур мураббий Сергей Арутюнов қўл остида «Пахтакор» мактабида бошлаган. 1960 йили эса Биродар Абдураимов ва Дмитрий Ан қатори «Пахтакор» ўринбосарлар жамоаси сафига қўшилади. Кейинчалик Штерн «Пахтакор»нинг асосий ҳимоячисига айланади.

Штерн футболчилик фаолиятидан кейин футбол мактабларида ишлади. Хусусан, 20 йил давомида Геннадий Красницкий номидаги болалар ва ўсмирлар мактабига раҳбарлик қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг