Ўз вақтда Мурод Хонтўраевни мағлуб этган спортчи ўзбекистонлик «Аждар» билан жанг қилади
Бугун, 19 февраль куни Тошкентда U1 ҳамда «Октагон» промоушени ҳамкорлигида ММА кечаси ташкил этилади. Ушбу оқшомда бир қатор ўзбекистонлик машҳур ММА вакиллари жанг қилади.
Аввалроқ, ушбу оқшомда оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган «Аждар» номи билан машҳур вакилимиз Азамат Нуфтиллаев россиялик Арсен Абакаров билан баҳс юритиши ҳақида хабар берилган эди.
«Октагон» тарқатган хабарларга кўра, Арсен Абакаров жароҳат олган. Унинг ўрнини украиналик Юрий Проценко эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Проценко ўз вақтида Мурод Хонтўраевни мағлубиятга учратган. Азамат Нуфтиллаев ҳозирга келиб, 11 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Абакаровнинг рекорди эса, 5-3 кўриниш олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter