Отабек Шукуров БААнинг «Шаржа» клубига ўтди
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров БААнинг «Шаржа» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда амирлик клубининг «Твиттер»даги расмий саҳифаси хабар тарқатмоқда.
21 ёшли футболчининг Тошкент клуби билан имзолаган шартномаси муддати тугагани боис, у янги жамоаси таркибига эркин агент сифатида ўтган. Айни пайтда «Шаржа» клуби БАА чемпионатида 9-ўринда бормоқда.
Айтиш керакки, Тошкент клуби расмий сайтида бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter