Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Остон Ўрунов коронавирусга чалинди. Тузалгач «Спартак»ка ўтади

Остон Ўрунов коронавирусга чалинди. Тузалгач «Спартак»ка ўтади

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов яқин вақтлар ичида «УФА»дан «Спартак» клубига ўтади.

Хабар қилинишича, айни вақтда трансфер амалга ошиши учун Остон Ўрунов коронавирусдан тузалиши кутилмоқда. «Спартак» раҳбарияти ярим ҳимоячи соғайгани ҳамоно уни 2 миллион еврога сотиб олишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Москванинг яна бир клуби — ЦСКА ҳам Остон Ўрунов учун 2 миллион евро таклиф этгани хабар қилинган эди. Аммо «Спартак» бош директори Шамил Газизов аввал «Уфа»да ишлагани учун Остон Ўруновни қўлга киритишда яхшироқ имкониятга эга экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўринов 2020 йилнинг феврал ойида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан «Уфа»га ўтган эди. Уфаликлар Остон учун 200 минг евро тўлаган. 19 ёшли ярим ҳимоячи ўтган вақт ичида Россия чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг