Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё ўйинларидан навбатдаги олтин! Денис Истомин бу сафар тенгсиз!

Осиё ўйинларидан навбатдаги олтин! Денис Истомин бу сафар тенгсиз!

Фото: «olympic.uz»

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида теннисчимиз Денис Истомин хитойлик рақибини мағлуб этиб, терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.

У финалда хитойлик Йибинг Ву билан баҳс олиб бориб, уни 2:6, 6:2, 7:6 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди!

Эслатиб ўтамиз, бу Истоминнинг ушбу мусобақадаги биринчи олтин медалидир. У олдинги Осиё ўйинларида иккита кумуш, битта бронза олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг