Осиё ўйинларида Ўзбекистон 7-ўринга кўтарилиб олди! Светлана Радзивил рекорд ўрнатди!
Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бугун, енгил атлетикачиларимиз ҳам ўзига хос натижа кўрсатишди.
Баландликка сакраш баҳсларида ўзбек спортчилари олтин ва кумуш медал соҳиби бўлишди. Светлана Радзивил 1,96 метр натижа билан Осиё ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга эга чиқди. Надия Дусанова эса 1,94 метр баландликни забт этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон 12 та олтин, 17 та кумуш ва 16 та бронза медали билан умумий рейтингда 7-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter